Ассалому алайкум! Талабаман. Чет элда ўқийман. Бу ерда талабалар ётоқхонасида 5киши турамиз. Хамма нарса озиқ овқатларни тенг пул қўшиб сотиб оламиз. Саволим хонадошларим ухлаётган пайт ёки қаергадир кетганда кечки ёки тушлик овқатини битта қилиб емасак фақат ўзим учун ўша биргаликда олинган махсулотларимиздан ишлатиб овқат қилиб есам, уларни хақини еб қўйган бўлмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Ўша маҳсулотларни сотиб олганда, ҳамма бир-бири учун уларни ейишни мубоҳ қилган бўлса, улар йўқ вақтда ўша нарсаларни тановул қилсангиз бўлади. Аммо фақат барчангиз дастурхонга тўпланган пайтгагина рози бўлишса, ундай эмас. Валлоҳу аълам!