Ассалому алайкум! Бирон кишига бирон нарсани бажарма агар бажарсанг шунақа бўлади десак ўша нарса содир бўлса кейин кўрдингми нима диёдим айтодиму мен билардим кўрдинг айтганим бўлди деса куфр қилган бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Куфр эмас. Бу гапни айтган одам “ишларнинг тадбирини қилувчи ва яратувчиси менман” ёки “ғайбдан хабардорман, келажакда шундай бўлади” деган маънода айтмайди. Валлоҳу аълам!