Туманимизда бир киши қазо қилгач, марҳумнинг фарзандлари отамиз "Менинг жанозамни фалон жойда(марҳумнинг турган жойидан 90-100 км. Узоқликда)ги фалон домла ўқисин" деб васият қилганлар дейишибди ва маҳалла(ўша жой)нинг имом хатибига жаноза ўқишга рухсат беришмаган. 1. Шу васият жоизми?
2. Ворисларнинг қилган ишлари тўғрими?
3. Бундай ҳолат никоҳ ўқишда ҳам кузатилади, бунда: "Фалончи Тошкентдан фалон домлани олиб келиб никоҳ ўқитибди" деган гапларни назарда тутдим. Никоҳни ўша жойнинг имом хатиби туриб, бошқа жойдан домла олиб келиб ўқитиш тўғрими?
4. Амплутатсия – жарроҳлик амалиёти йўли билан кесиб олиб ташланган инсон аъзоси масалан, оёқ ёки қўл кафанлаб кўмиладими? нима қилинади? (Амалиёт қилинган киши тирик)
1. Шу васият жоиз. 2. Ворислар тўғри иш қилишган. 3. Маҳалла нотўғри қилган. 4. Никоҳни ҳам ҳар ким ўзи истаган имомга ўқитади. 5. Сизга ўхшаганларнинг бу борадаги гапи ҳам, иши ҳам нотўғри. 6. Кафанлаб кўмилади.