Ассалому алайкум! Фарз намозларида зам сура ўқиш кeтма-кeтлиги Қуръондаги кeтма-кeтлик каби бўлишини биламиз. Аммо суннат ва нафл намозларида, зам сураларни кeтма-кeтлигига амал қилмасдан ўқиш жоизми?
Ва алайкум ассалом! Жоиз. Фуқаҳоларимиз, “нафлларда фарзда ижозат берилмаган кўп амалларга ижозат берилган” деганлар. Масалан: тик туришга қодир бўлган кишига, фарзларни тик туриб ўқиши фарз. Нафлда эса, тик туришга қодир бўла туриб, ўтириб ўқиши жоиз. Икки сажданинг орасида дуолар, бир сурани бир неча ракъатга зам сура қилиш, бир ракъатда бир неча бор такрор ўқиш кабилар. Валлоҳу аълам!