Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шайтон Базм!

21:15 / 11.01.2023 | UMIDJON | 1260

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар Аллох таоло сизлардан рози болсин, коп инсонлар яни биздак илмсиз инсонлар сизлар сабаб илм оламиз. Саволим шуки менинг амакимнинг той хонаси бор ва бу борасида 1, 2 та савол хам берганман сизларга. Бугун 2022 йил 27 декабр куни Фаргона шахрида жойлашган ушбу тойхонамизда бугунги тил билан айтилганда корпоратив болди яни кечки базим, Аллох гувох таквойим жуда кучли болмаса хам йиглагим келди сабаби бу базимда катта катта лавозимда ишлайдиган бошликлар ва ишчилар егилишипди, базм шу даражада ман индаме туролмайман очикчасига Шайтон Базм у ерда хамма еркак ва айоллар тахминан 300 тача инсонлар бир бирлари билан танишиш максад егилишган эркак айолини, айол эрини кизгонмаяпти тахминан 60 70 фойиз одам маст озини билмедигон даражада. Тойхона ташкарисига чикиб копчилиги танишиб телефон ракам алишишяпти ва танишиб болгач кол, коз, огиз зиносини бажариб хурсандчилик килишяпти, яни очик ойдин Зинони бошланиши, енг аянчлиги бу базимда хижобли муслима айолларимиз хам хурсанд ва ичвоган эркаклар ва айоллар билан шод ва хушчагчаг узур саволга келгунча коп гапириб тушунтирдим. устозлар шу тойхонани эгасига гунох йозилдими, ва ушбу базимдан колган озик овкат барчаси халолми йоки харом ва биз тойдан кегин колганларини беришса йесак боладими йогми шуни билишни хохлардим, созими охирида айтмасам болмайди бу Даюс эркакларга хам рижоллик насиб килсин Амийн ва буларга насихат килишингизни сорайман 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолат айнан сиз ёзгандек бўлса тўйхона эгаси ҳам, у ерга борганлар ҳам, уларга хизмат қилганлар ҳам оғир гуноҳкор бўлишган. Қолган таом ўз эгалариники, ўзлари олиб кетишсин. Аллоҳ барчамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ хамрни, унинг ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, сиқувчисини, сиқтирувчисини, кўтарувчисини ва кўтартирувчисини лаънатлади», дедилар
».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Савдо» китобида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хамрга алоқадор ўн кишини лаънатлаганлари ҳақида ҳадис келиб, унда ҳам ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинаётган баъзи шахслар тилга олинган эди.
Аммо бу ҳадиси шарифда лаънатлаш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан эмас, Аллоҳ таоло томонидан бўлмоқда. Шунинг ўзи иш қанчалар жиддий эканини кўрсатади. Аввало Аллоҳ таоло хамрнинг ўзини лаънатлаши таъкидланмоқда, сўнгра эса, унга алоқадор шахсларнинг лаънати келмоқда.
Келинг, бир оз такрор бўлса ҳам ушбу ҳадисда хамр туфайли Аллоҳ таолонинг лаънатига учраган шахслар билан яқиндан танишайлик, шояд улардан йироқда бўлишимизда фойда берса. Аллоҳ таоло хамрни ва унга алоқадор қуйидаги шахсларни лаънатлайди:
1. Ичувчисини.
Хамрга алоқадор тоифалар ичида асосий айбдор тоифа шу тоифадир. Қолган барча тоифалар ҳам шу тоифа учун ҳаракат қилади. Ушбу хамрни сотиб олиб ичувчи маълум тоифанинг пулини олишга ҳаракат қилади.
2. Қуйиб берувчисини.
Бу ҳам, яъни ароқхўрларга косагуллик қилиш ҳам хамр ва унинг ҳукмидаги нарсалар равнақи учун хизмат. Шунинг учун бу ишни қилувчи одам ҳам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди.
3. Сотувчисини.
Хамр ва хамр ҳукмидаги барча нарсаларни сотувчиларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳнинг лаънатига дучор бўладилар. Аллоҳ ҳаром қилган нарсани сотгандан кейин бошқа нарса бўлиши ҳам мумкин эмас.
Ҳозирги кунимизда маст қилувчи ичимликларни, наркотик моддаларни сотувчилар инсониятга қанчалар зарар келтиришлари яна ҳам очиқ-ойдин намоён бўлиб турибди. Инсонлар чиқарган қонунлар қонун чиқарувчиларга зарар келтирмайдиган нарсани сотганларни жазоламайди.
Мисол учун, ҳозир фақат наркотик моддаларни сотадиган қочоқ савдогарларгина жазога тортилади. Келажакда бу моддаларни ҳам маст қилувчи ичимликлар каби қонунлаштириб олишлари ҳеч гап эмас. Илоҳий қонунлар эса инсониятга зарар етказувчи ҳар бир нарсани сотганни жазога лойиқ деб топади. Бу ҳолни яхши тушунмоғимиз лозим.
4. Сотиб олувчисини. 
Хамр ва унинг ҳукмидаги ҳаром, маст қилувчи нарсаларни сотиб олувчи, ўзи уларни истеъмол қиладими-йўқми, барибир гуноҳкордир. Мазкур нарсаларни сотиб олиш, ўша ҳаром нарсанингларни ривожига ҳисса қўшмоқдир. Бу эса, Аллоҳнинг лаънатига яраша ишдир.
5. Сиқувчисини. 
Ўша вақтда хамр сиқиб тайёрлангани учун шундоқ дейилган. Бу сўзни бугунги кунимиз тилида айтадиган бўлсак, тайёрловчиси, деймиз. Демак, маст қилувчи ичимлик ва моддаларни тайёрловчилар Аллоҳнинг лаънатига учрайдилар. Улар учун бу дунёдаги барча тузумларнинг лаънати, қамоғи, турли жазолари етарли эмас. Охиратда Аллоҳ дўзахга ҳам солади.
6. Сиқдирувчисини.
Бу тоифа сиқувчи тоифадан ҳам ёмондир. Чунки, биринчи тоифани ишга соладиган ҳам шу тоифадир. Инсонлар учун зарарли бўлган турли маст қилувчи ичимликлар ва турли сархуш қилувчи моддаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўювчилар шулардир. Буларга ҳам Аллоҳнинг лаънати бўлади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун амр берганлар ҳам шулар қаторидадир.
7. Кўтарувчисини.
Мазкур ҳаром нарсага ҳаммоллик қилувчи киши ҳам Аллоҳнинг лаънатига сазовордир. Хом ашёни тайёрлаш, жойига олиб боришда ҳаммоллик қиладими ёки тайёрлаш жойидами, сотиш жойидами ёки сотиш жойидан истеъмол жойигами – барибир. Ҳозирги кунда бутун дунё қарши курашаётганига қарамай лаънати ҳаммолларнинг фаолияти туфайли қора дори ва унга ўхшаш ҳаром нарсалар бутун дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни беҳуда лаънатламаган эканлар.
8. Кўтартирувчисини.
Ароқ ва унинг ҳукмидаги ҳаром нарсаларнинг ҳаммолларини ишга солувчи, уларга пул бериб ишлатувчи ҳам Аллоҳ таолонинг лаънатига қолгай.
Хамр тўғрисидаги огоҳлантиришлар ичида ушбу ҳадиси шарифга ўхшаш қаттиқ ҳукмга далолат қилувчиси бўлмаса керак. Биз, одатда, агар ўта диндор бўлсак, хамр истеъмол қилувчига нафрат қилиш билан кифояланиб қоламиз. Аслида эса хамрга алоқадор барча шахслар Аллоҳ таолонинг лаънатига қолган эканлар. Шунинг учун уларнинг ҳаммасидан нафратланишимиз лозим. Уларга насиҳат қилиб, ҳалол-пок йўлга чорлашимиз лозим.
Жайшондан бир киши келиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз ерларида ичишадиган, жўхоридан қилинадиган ва ал-мизр деб номланадиган ичимлик ҳақида сўради. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«У маст қилувчими?» деб сўрадилар.
«Ҳа», деди у.
«Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир. Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ким маст қилувчи нарсани ичса унга «хабол тийнаси»ни ичирмоқни аҳд қилгандир», дедилар.
«Эй Аллоҳнинг Расули, хабол тийнаси надир?» дейишди.
«Дўзах аҳлининг тери ёки дўзах аҳлининг йиринги», дедилар».
Муслим ва Насаий ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Жайшон» Ямандаги бир жойнинг номи бўлиб, ўша ерлик бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ўз юртида жўхоридан тайёрланиб ичиладиган «ал-мизр» номли ичимлик ҳақида сўради. Яъни, уни ичиш мумкин ёки мумкин эмаслиги ҳақида шаръий ҳукм сўради.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб беришдан олдин у одамдан:
«У маст қилувчими?» деб сўрадилар».
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ишлари ҳар бир диний илмга уринган киши учун ибрат бўлмоғи лозим. Бирор саволга жавоб беришдан олдин ва маълум бир ҳукмни чиқаришдан олдин уни аввало атрофлича ўрганиб олиш керак. Мазкур муолажа қилинаётган нарсани яхши билмаса, биладиганлардан сўраб аниқлаши лозим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жайшонлик кишидан сўрашлари масалага аниқлик киритди. У зотнинг «У маст қилувчими?» деган саволларига мазкур киши:
«Ҳа», деди у».
Шу билан масала ойдин бўлди. Энди унга жавоб бериш осон бўлади. Чунки маст қилувчи ичимликлар ҳақидаги шаръий ҳукм равшан. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол:
«Ҳар бир маст қилувчи нарса ҳаромдир», дедилар».
Яна гапни майдалаб ўтирмай умумий жавоб бердилар. Чунки, гапни майдалаб фалон ичимлик ҳалол, фистончиси ҳаром, дейилса, ҳар бир ичимликка алоҳида ҳукм айтиб чиқишга тўғри келади. Умумий қилиб айтилганда эса, ҳамма ўз ақли билан тушуниб олаверади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу жавобларидан кейин Жайшондан келган киши ҳукмини сўраган – ўз ерларида ичишадиган, жўхоридан қилинадиган ва «ал-мизр» деб номланадиган ичимлик ҳам ҳаром экани ойдин бўлди.
Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур ичимликнинг ҳаром эканини баён қилиш билан кифояланиб қолмадилар. Фурсати келганда тингловчилар ҳузурида хамр ҳақида сўз очилганда бу нарсанинг зарари ҳақида огоҳлантирувчи гап айтиб кишиларни ундан қайтардилар.
«Албатта, Аллоҳ азза ва жалла ким маст қилувчи нарсани ичса, унга «хабол тийнаси»ни ичирмоқни аҳд қилгандир», дедилар».
У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мажлисларида ўтирган кишилар «хабол тийнаси» деган истилоҳни биринчи марта эшитишлари экан. Бу истилоҳнинг маъносини тушунмаганлари учун:
«Эй Аллоҳнинг Расули, «хабол тийнаси» надир?» дейишди».
Яъни, ўша бу дунёда маст қиладиган нарсани ичган одамга Аллоҳ таоло охиратда ичиришга аҳд қилган «хабол тийнаси», деб номланган нарса нима, дедилар.
Уларнинг бу саволларига Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Дўзах аҳлининг тери ёки дўзах аҳлининг йиринги», дедилар».
Бу ерда ровий шак қилиб қолгани учун икки хил жавоб келмоқда. «Хабол тийнаси» дўзах аҳлидан оққан терми ёки уларнинг баданларидан оққан йирингми экани билинмай қолмоқда. Лекин иккисидан бири экани аниқ. Нима бўлганда ҳам хамр ичган шахс дўзахга тушиши, тушганда ҳам бошқа дўзахилардан кўра ҳам оғирроқ азобга мубтало бўлиши аниқ.
Демак, ароқ ичаётган одам ўзининг дўзахда куйиб-ёниб туриб чанқоққа бошқа дўзахилар баданидан оққан йирингни ичаётгандек ҳис қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat