Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо

19:33 / 08.01.2023 | Фазлиддин | 1315

Ассалому алайкум! Бир одам уйини 100.000га сотмоқчи, лекин хозир сота олмаяпти ва унинг қарзи бор. У манга уйини 30.000га сотади ва мани номимга уй расмийлаштирилади. Малум вақтдан сўнг уйни бошқа одамга, масалан 100-110 минга сотаман ва ўзимга 40.000 олиб қолиб, қолганини унга қайтариб бераман. 10.000 мани фойдам бўлади. Шу ишимиз шариатга тўғри келадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай шарт билан қилинган савдо фосид бўлади. Савдонинг моҳиятига кўра уйнинг нархи ва тўлов муддати номаълум бўлиб қолмоқда. Сабаби уй эгаси ўз уйини сизга 30 000 ва қайта сотганингиздаги нархдан 40 000 ни айириб ташлаб қолганини бериш шарти билан сотмоқда. Бу эса низога олиб боради. Дуруст эмас.
 Келишувнинг дуруст кўриниши қуйидагича: уйни сизга 100 000 га сотади. Шундан 30 000 қисмини нақд бериш, қолган 70 000 қисмини эса маълум муддатдан кейин тўлашни шарт қиласиз. Сўнгра сиз ўша уйни истаган нархингизга сотаверасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat