Ассалому алайкум! Олдиндан миннатдорчилик билдирган холда савол йўлласам, биз россияда қурилишда ишлаймиз озгина ойлик кечикканини хисобидан одамлар эрталабги бор йўқдан яни ишда бор қилдириб ёнимиздаги бошқа қурилишда ишлаб у ердан хам бу ердан хам ишхак олишни мақсад қилиб харакатланмоқдалар мен бу ишинглар билан харомга қўл уряпсизлар деб тушунтирсам этиборсиз бундай қилганнинг хукми нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Бу келишувга боғлиқ. Ишбай келишув бўлса бир вақтнинг ўзида истаганича инсонларнинг ишини қилиб бериб ҳақ олиши мумкин. Соатбай бўлса ўша соатларда иш жойида бўлиши шарт, гарчи иш берувчи иш топиб бера олмаса ҳам. Бошқа машғулотлар билан шуғулланиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам!