Ассалому алайкум! Телеграмда ўз саҳифам бор. Унда бир марафон ташкил қилгандим. Ўқувчиларга китоб ўқитиш бўйича 30кунлик марафон. Қатнашиш пулли. Бу пулларнинг барига марафоннинг охиригача борган ёки ҳаракат қилган барча ўқувчиларга китоб совға қилинади. Барчага китоб берилиши сир. Чунки умуман ўқимай ҳам китоб олмоқчи бўлмасликларини олдини олдик. Обуначилар фақат охирида қолганлар китоб олса, қимор бўлиб қолмайдими дейишяпти. Сабаби китобни барча олишини фақат ўзим биламан. Пуллик қилганимни сабаби барчага китоб совға қилишга шахсий маблағим етмайди. Мақсадим холис. Ёшларга китоб ўқитиш. Шу бўйича йўл йўриқ берсангиз...
– Ва алайкум ассалом! Сиз қимор бошлаб қўйибсиз. Қатнашувчиларнинг пулларини ўзларига қайтариб беринг. Мукофотни ўз ҳисобингиздан тўланг, лекин ўзингиз марафонга қатнашманг. Валлоҳу аълам!