Олим деб кимлар айтилишини таърифлаб берсангиз, илтимос.
Олим илм эгасидир. "Илм"нинг энг тўғри таърифи - (ادراك الشيء على ما هو عليه او ادراك الشيء كما هو في الواقع) "Ҳар бир нарса (бутун мавжудот - Холиқ ва махлуқот) аслида (воқеликда, ҳақиқатда) қандай бўлса, уларни ана ўшандай идрок этиш (англаб етиш)дир. Демак, содда қилиб айтганда, оқнинг оқлигини ва қоранинг қоралигини билган, ишонган, эътиқод қилган, унинг тақозосига амал қилган ва бошқаларга ҳам айтган одам ОЛИМдир!