Ассалому алайкум! Устозлар, биз одамларни уйларини таъмирлаб бeрамиз. Бизни ишда дeярли ҳар куни ҳар хил бўёқлар ишлатилади. Баданга тeгиб қолган бўёқларни ўчирмасдан таҳорат қилиб намоз ўқиса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бўёқ теккан жой тагига сув ўтказмайди. Сув тегиши фарз бўлган жойларга бўёқ ўтказмаса таҳорат мукаммал бўлмай қолади. Валлоҳу аълам!