Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сехр жоду ёхуд ака ука жанжали.

00:00 / 30.06.2008 | eski savollar | 5416
Икки ака уканинг яшаш жойи битта ерда. Яъни битта ховлида яшашади. Ховли булиб берилган. Аммо кандайдир арзимас ер учун хозир иккисини орасига совукчилик тушган. Бунинг сабаби уканинг хотини сехр жоду билан шугулланади. Хамма муаммо ер учун булаяпти. Уша аёл киши хам эрини хам Кайнотасини сехрлаб олган яъни укитган. Улар бир огиз хам гапиришмайди. Лекин акаси бу муаммода хак булиши керак. Хамма шу томонда факат укаси ва отаси бунга карши чикаяпти. У аёл киши уйга нимадир олиб келиб ташлайди. Уйда хамма нарса оркага кетади. Хар хил ташвишлар келади. Яна маълум муддатдан кейин уша нарсани олиб кетгандан кейин хаммаси жойига тушади. Уша нарса такрорланиб туради. Биз уша нарса нима эканлигини билолмаймиз. Хурмат шайх хазратлари сиз уша муаммони ечишимизга ёрдам беришингизни илтимос киламиз. Жавобингизни кутиб коламиз.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сеҳр борлиги ва унинг кишиларга тасир қилиши мавжуд ҳақиқат. Лекин ҳар бир нарса Аллоҳнинг иродаси билангина бўлиши ундан ҳам юқори ҳақиқат. Агар ҳар бир сеҳр тасир қилаверса, дунёда сеҳргардан устун одам бўлмас эди. Аммо воқеъликка назар соладиган бўлсак, бу ҳаром ишни қиладиганлар энг пасткаш одамлар бўлади.Сиз айтаётган одамларни мазкур хотин эмас, дунёнинг ишқи сеҳрлаб қўйганга ўхшайди. Бир қарич ерни деб сани манга боришни бундан бошқа нарса билан изоҳлаб бўлмайди.Бу муаммони ҳал қилиш учун шариатга амал қилиш керак. Сеҳрни баҳона қилиб олмаслик керак. Бу ҳолатда ўз айбини хаспўшлаш учун сеҳрни баҳона қилиб олиш борлиги яққол кўриниб турибди. Нима учун сеҳр ҳаммага тасир қилмасдан фақат ўзини идора қила олмайдиганларга тасир қилишидан шуни тушуниб олса бўлади.Ер талашганлар шариат ҳукмини яхши биладиган кишини ўртада ҳакам қилиб, ўша одам чиқарган ҳукмга амал қилишни сидқи дилдан қасд қилиб масалани ўртага қўйишлари керак. Кейин ҳукмни қабул қилсинлар ва орадаги кўнгилсизликка барҳам берсинлар.Кейин сеҳр ҳақидаги гумонларни унутиб Аллоҳнинг барча нарсага қодирлигига иймонларни мустаҳкам қилиб ҳалол – пок яшашда бардавом бўлсинлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat