Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муддатли тўлов

11:00 / 02.02.2023 | Abduqodir | 918

Ассалому алайкум! Муддатли тўловга машина сотиб олмоқчиман. Мен сотиб олмоқчи бўлган машинани бозордаги нархи 11500$. Муддатли тўловга олдиндан 5000$ бериб, қолган 6500$га 6 ойда тўласам 600$, 1 йилда тўласам 1200$ фойда қўшиб беришга келишишим жоизми ёки аник муддатга келишиб олишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аниқ муддатга ва ўзгармас аниқ нархга келишиб олишингиз шарт.

ИККИ ҚИЙМАТДАН БИРИНИ ТАЙИН ҚИЛИШ

Сотувчи товар нархини айтаётганда турли қийматда айтиши мумкин. Масалан, сотувчи нақдга саккиз сўмга, насияга ўн сўмга сотаман, дейиши каби. Шу ўринда бир савол пайдо бўлади, харидор товар пулини турли муддатда беришига қараб, сотувчи бир вақтни ўзида турли баҳони айтиши мумкинми? Масалан, сотувчи бир ойга ўн сўмга, икки ойга йигирма сўмга, уч ойга қириқ сўмга сотаман, дейиши каби. Бу масала борасида фақиҳлардан бирор қавл нақл қилинмаган, лекин, улардан нақл қилинган баъзи қавлларга қиёсан савдода бу тарзда нарх айтиш ҳам жоиздир. Чунки, нақд ва насия эътиборидан қийматни турли бўлиши жоиз бўлгани каби, муддатни турли бўлишига қараб нархларни кам ва кўп бўлиши ҳам дурустдир. Чунки, икки сурат орасида ҳеч қандай фарқ йўқ.
Товар нархини айтаётганда товар қийматини турлича айтиш, дурустдир. Лекин, охир-оқибат савдо тугаши вақтида томонлар аниқ бири қиймат ва муддатни тайин қилиб олишлари шартдир. Акс ҳолда савдо дуруст бўлмайди.
Агар нарх айтаётган пайтда сотувчи харидорга пулини бир ойдан кейин берсанг ўн сўм, икки ойдан кейин берсанг ўн беш сўм, уч ойдан кейин берсанг йигирма сўм, тўрт ойдан кейин берсанг йигирма беш сўм деса-ю, лекин, савдо вақтида томонлар улардан бирини тайин қилиб олмай савдо қилишса ва харидор ўзидан келиб чиқиб, бир ойни тайин қилиб олса, бундай савдо бил иттифоқ ҳаром ҳисобланади ва томонлар ақдни бузиб, иккинчи марта янгидан савдо қилишлари вожиб бўлади.
Савол. Сотиб олинган машинани харидорни нархини неча йилда тўлашига қараб нархини ошириб бориш мумкинми? Масалан “Машинанинг нархи 10.000. унга 35% фойда қўйиб бир йилга сенга бўлиб тўлаш шарти ила сотдим” деди. Шунда олаётган одам “Агар бир йилда улгурмасам нима бўлади?” деб сўради. Шунда сотувчи “Бир йилда тўлай олмасанг ҳар йилига 35%дан қўшилиб яъни икки йилда 70%, уч йилда 95% бўлади” деди. Бу жоизми?
Жавоб. Бу сувратдаги савдо жоиз эмас. Чунки бу ерда аввало бир нархга келишилмади.

أيضا: أما الأئمة الأربعة و جمهور الفقهاء والمحدّثين فقد أجز و البيعالمؤججل بأكثر من سعد النقد بشرط أن يبث العاقدان بأنه بيع مؤجل معلوم وبثمن متفق عليه عند العقد. (بحوث ف قضيا فقهية معاصرة ص : 7، طبع مكتبه دار العلوم كرجى)

 Тўрттала мазҳаб имомлари ва фуқаҳо муҳаддислар жумҳури насияни нақднинг баҳосидан қимматроқ сотиш савдосига ижозат берганлар. Лекин олувчи ва сотувчи муъаййан муддатга ва келишув вақтдаги муъаййан нархга узил-кесил келишиб олишлари шарт. (Бухусун фи қодоя фиқҳийя муъасиро 7-саҳифа).
Юқоридан кўриниб турибдики нақдга кўра насияга қимматга сотиш жоиз, бўлиб тўлашга келишиш ҳам жоиз. Лекин келишилинган муддат тайин бўлишлиги ва савдони нақд ёки насиядан қайси бирига эканлиги келишув вақтида тайин топиши шарт. Агар икки томон “Нақдга олсанг фалонча, насияга олсанг фалонча” деб иккисидан бирига узил-кесил келишиб олинмаса, байъ фосид бўлади.
Шунингдек юқоридаги саволда ҳам ёки бир йилга, ёки икки йилга деб келишиб олишлари керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat