Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Садақа қилсам бўладими?

20:04 / 12.01.2023 | Fotima | 486

Ассалому алайкум! Мен талабаман. Ижарада тураман. Хабарингиз бўлса керак, ҳозирда ижарада турадиган талабаларга ижара ҳақининг 50%и давлат томонидан тўлаб бериляпти. Бунинг учун ижара шартномасини тузиш керак. Ҳозирда биз томонда ўртача Ижара ҳақи 250 минг сўм, кўпчилик шу қатори мен турадиган ижара ҳақи ҳам 250 минг сўм, шунда давлат бизга 125 минг сўм ажратиши керак. Лекин кўпчилик бундан фойдаланиб ижара ҳақи 250 минг бўлса ҳам шартномага 300 минг ёки 400 минг деб ёзишяптида 150 минг сўм пул олишяпти. Албатта бунга ёлғон аралашяпти. Шу орада мен Аллоҳнинг «Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва тўғри сўз сўзланглар» (Аҳзоб сураси, 70) шу оятни ўқиб ҳамма алдаса ҳам сен алдама Аллоҳдан қўрққин, 25 минг вақтинчалик ортиқча пулни деб ўзингга азоб ўйлаб топма деган ички туйғу сабаб ўзимга сўз бергандим ҳамма 300 минг ёзса ҳам мен 250 минг ёзаман, менга ёлғон орқали осон келадиган пул керакмас деб юргандим. Кейин бизга ижара шартномасини гуруҳ раҳбаримиз тайёрлаб берадиган бўлди, у киши ижара ҳақини 300 минг қилиб ёзиб қўйибдила. Энди менга 150 минг сўм ўтказилади, нима қилишимни билмай қолдим. Қолган ортиқча 25 минг сўмни садақа қилиб юборсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша пулни давлатга қайтаринг. Раҳбариятга ҳолатни маълум қилсангиз йўл-йўриғини тушунтиришади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat