Абу Қатода(р.а)дан қилинган бир ривоятда айтилишича: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир кишининг ўлиги олиб келинди. У зот: "Биродарингизни жанозасини ўзингиз ўқийверинглар, унинг қарзи бор экан", дедилар. Шунда мен (яъни Қатода р.а) "Эй Аллоҳнинг расули, унинг қарзи менинг бўйнимга"дедим. У киши "Вафоси биланми?" деб сўрадилар. Мен "Вафоси билан" дедим. Ана шундан сўнг унинг намозини ўқидилар.
Савол: Узтоз, агар бир киши вафот этса, унинг қарзлари бўлса ва у қарзларни зиммасига олувчилар зиммаларига олгандан сўнг, қарзларнинг ҳаммаси зиммасига олган инсонга ўтиб кетадими? Ва агар қарзлар бўла туриб вафот этса, зиммасига олганлар у қарзларни адо қилишмаса (яъни, ҳар хил сабабга кўра: ё ҳақдор ҳақини сўраб келмаса, ёки қарзни қайтаришдан кейинчалик бош тортилинса) шундай ҳолда майитнинг охиратдаги ҳукми қандай, барибир ўзининг зиммасида қолаверадими?