Ассалому алайкум! Аср намозим қазо бўлган эди. Хуфтон намозининг 4 ракат фарзини ўқиб бўлиб изидан Аср намозининг қазосини ўқиб юборибман. Яни хуфтоннинг 2 ракат суннати қолиб кетибди. Қазонинг изидан кийин 2 ракат суннатини ўқиб олдим. Шу намозим дурустми?
– Ва алайкум ассалом! Дуруст бўлган. Валлоҳу аълам!