Саволим: Отам намоз ўқишимга деярли қарши эмаслар. Лекин “Ўқисанг, фақат уйда ўқигин” деб айтяптилар. Келинлари яъни аёлимнинг ҳам ҳижобга киришига қаршилар. Уларнинг фикрича, дунё қарашим торайиб, фақат бир томонга берилиб кетишимдан ва ҳар ҳил оқимларга қўшилиб қолишимдан гумонсираяптилар. Ўзим эса, Алҳамдулиллаҳ шариатимиз билан фирқачиларнинг фарқига бора оламан. Отамнинг шу икки буйруқларида қандай йўл тутай?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Отангиз яхши одам эмас экан. Унинг гаплари мутлақо нотўғри. Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандай жавоб беришини ўйласин!