Ассалому алайкум! Яқинда эшитдик илгари хам эшитгандимки Агар адамни ибодат қилишда кийган кийими харом пулга келган болса ибодати қабул қилинмас экан. Мени кўп кийимларимни ота онам олиб берган купини улар берган пулга олганман у пуллар эса тоза эмас. Намозлар қабул эмасми деган фикр калладан куп уйланаябман. У кийимларни бир қанчаси мен студент пайтимда олинган яъни у вақтларда мен пул топа олмасдим у кийимлардан халигача фойдаланаман у кийимларда укилган намозларни хукмичи улар нима бўлади? Энди ишлаябман кучим етганча кийимлар олаябман лекин кам хар куни бир хил кийиб юраолмайман уни ювиш ва бошқа ишлари бор. Хозир кунлар совуқ уйлар совуқ битта хона иссиқ у хам ётоқхона мен намозларимни бошқа хонада ўқиябман узимни пулимга олган куйимлардан ўтиб кетаябди. Қалин кийай десам уни уйдагилар олиб берган ва студент вақтидаги ( пул топмаган) вақтлардаги кийимларни кийиб уқисам бўладими чунки у вақтдаларда пул топишга лаёқатим бўлмаган.
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол яшашга бўлган интилишингиз ва ҳаромдан қўрқа бошлаганингиз бу Аллоҳнинг ҳидояти белгиси. Бунданда юқори мақомларга муваффақ қилсин. Ота-онангиз олиб берган кийимларда ўқиган намозларингиз дуруст. Бундан буёғига ҳалол пулга олинган кийимларни кийинг. Эслатиб қўйиш керакки, ота-онангизнинг даромадининг аксари ҳалолдан бўлса сизга олиб берган нарсалари ҳам ҳалол деб эътибор қилинади. Валлоҳу аълам!