Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратларининг ишларини давом эттираётганлардан Аллоҳ рози бўлсин. Мен шайх Ҳазратларидан “сўмда берилган қарзни долларга пичиб қўйилган бўлса кейинчалик доллар ошиб кетиб рибо бўлиб қолмайдими” деган саволимга, “агар берилган пайтда пичиб қўйилган бўлса рибо эмас” дегандилар. Мени яна бир саволга кўзим тушиб қолди унда Ҳазратимиз “тез ўзгариб турувчи нарсаларга қарз пичилмасин” деган эканлар(нотўғри тушунган бўлсам узр). Саволим шуки, бир одам мендан ҳалигача қарзини узиб тугатмади. У ҳам мендан сўмда қарз бўлган. Биз 1,5 йил олдин аввалида ўша пулни долларга пичиб қўйгандик. Лекин айни пайтда доллар жуда тезлик билан кундан-кунга ошиб кетаяпти. Ваҳоланки қолган нарсаларни, масалан мен савдо билан шуғулланадиган нарсаларнинг нархлари у даражада ошмаяпти. Мен у инсондан пулни долларда талаб қилишга хижолат бўлиб қолдим. Мен ҳаққимни долларда олсам шаръан нохақлик қилмайманми? У одам сўмда 9 миллион қарз эди, 1000$ тўлади. Лекин қолган қарзи 2000$. Шу пул ҳозир яна деярли 9 миллион сўмни ташкил қиляпти. Нима қилай? Илтимос йўл кўрсатинглар.
Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol-31332/