Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар йиғилганида овқаттан олдин саловат

22:48 / 15.01.2023 | Sulaymon Abdullayev | 870

Ассалому алайкум! Ҳар доим аёллар еғилганида, отинча саловат айтмасидан дастурхонга қўл узатишмас эканлар. Саловат матни: "Ассолату вассалому алайка я Росулуллоҳ, Ассолату вассалому алайка я Набиюллоҳ, Ассолату вассаламу алайка я хойро Холқуллоҳ. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик алай. Саловати бор Муҳаммад дуруди бисёр беадад. Умматларизи қилинг шафоат садоқо ё Росулуллоҳ". Кейин дуо қилиб, дастурхонга қўл узатишади. Савол: шу иш тўғрими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларни бундай қилишга буюрмаганлар. Агар мандуб амал бўлганида албатта бунга кўрсатма берар эдилар. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:
Умар ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қарамоғидаги бола эдим. Қўлим товоқда бориб-келар эди. Шунда у зот менга: «Эй ғулом! «Бисмиллаҳ», дегин, ўнг қўлинг билан егин, ўз олдингдан егин!» дедилар. Шундан сўнг ейишим шундай бўлди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилганлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat