Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен тилни яхши билганим учун ташқи алоқаларни яхши қиламан Бир дўстим бозордаги молини доим қиммат олиб, “арзон топсам, бозорда рақобат кучли” деб юрарди. У 105 дан олaрди,”100 дан топсам” деб юрарди. Мен эса 90 дан топдим. У “арзон топсанг, ҳар юк олганимда 50 $ дан бераман” деяпти. Мен эса “йўқ, сен ўзинг ёқтирган нархни айт, мен ўша пулга топиб берай” деяпман. У 100 деяпти. Мен 90 дан олганимни айтмай, унга 100 дан олиб берсам бўлаверадими? Шундай булса менга 1000 $ қолади. Агар “тўловни кўпайтир” десам, у “йўқ, фақат 50 $ бераман” деяпти. Илтимос нима қилсам тўғри бўлади, йўл кўрсатинг.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Сиз қилмоқчи бўлган иш нотўғри. Унда ёлғон ва алдов бор. Сиз у билан келишиб олинг. Мисол учун, мен сен айтган нархда топиб бераман, у ёғи билан ишинг бўлмайди, кабилар билан.