Мен Урумчига борганимда “Бошдаги телпагингиз норкадан экан, ёввойи ҳайвондан, бисмиллоҳ деб сўйилмаган ва уни ҳалол сўйилмаган. Балки бошига уриб ҳушидан кетказиб териси шилинган, ўлими олдидан қийналган, шунинг учун уни кийманг” дейишди. Кийиш мумкинми ёки йўқми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бекор айтишибди. Чўчқанинг терисидан бошқа терилар ошлаш билан пок бўлади.