Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ким биринчи салом беради?

09:11 / 22.10.2014 | mubina9999 | 4108
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳозирги вақтда уйга эрим келганда у биринчи салом беради, кейин мен салом бераман. Кейин у алик олади, кейин мен алик оламан. Унинг фикрича, уйга у келганда мен биринчи салом беришим керак, чунки мен унинг хотиниман, ёшим кичкина ва уйда "мен борман". Менинг фикримча, у уйга салом бериб кишиши керак, чунки эркак киши эшикдан аҳлига салом бериб кириши керак ва мен "Хуш келдингиз" каби сўзлар билан кутиб олишим керак. Шу муаммо бўлиб турибди. У фақат уйда ҳечким бўлмаса салом бериб кирармиш. Аммо уйга салом бериб кирса, мен алик олсам “нимага салом бермадингиз” деб жаҳли чиқади. Шунга у салом бериб киряпти, мен салом беряпман ва у алик оляпти ва мен... Саволим: Эр уйга кирганда, эр биринчи салом берадими ёки хотин?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу масалада сиз ҳақсиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat