Ассалому алайкум! Мен 22ёшда ислом этиқоди ва амалларидан йироқ оилада катта бўлдим ва намоз рўза иймон кабилардан ҳоли бир муҳит! Аллоҳ ўзини фазли карами билан ўзини, динимизни танитди ва ислом билан яшашликни нажот шундалигини билдим ва тўлиқ амал қилиб яшашга ҳаракат қиляпман ва муаммойим ҳам шунда бўляпти:(онам 1вақт намоз ўқийдилар бомдодни холос отам намоздан йироқдалар ва диний илмлари ҳам ёъқ ёнатрофимиздек шўро ҳукумати қандай таъсир қилган бўлса шундай, бир кун суҳбатда озгина ман амал қилаётганим учун гаплашиб қолдик, Аллоҳ борлигига ва ягоналигига ишонадилар жаннат дўзах ким бориб кўриб келипти каби фикр мийяларида худди жаннат дўзах одамларни динда тартибга солиш учун уйлаб топилгандек, Қуръон ҳадис булар ҳақида соатлаб гапира олардим тушинтира олардим лекин отамга емас, отамга ақл ўргатолмайман фақат ачиндим ва Аллоҳдан сўрадим айни шу ҳолатингдаям нимадир маслаҳат бера оласизларми?) 1-ҳолат: Уйда турган ароқ идишларини онамга айтиб турмасин уйимизда деб чиқариб синдириб ташладим, онам даданг ешитса хафа бўлади дедилару кечга дадамга айтибтилар шунда дадам ҳалол пулимга олган нарсамни шундай қилган бўлса оқ қилдим дептилар, ёълда йук машина ҳайдайдилар уйгаям бормайман енди дедилар, тушиняпсизларми ҳолатни, кейин пул керак бўлганлиги учун магазинга тушириб берудм пулини олиб ишлатдм деб ёлғон гапирдим мажбур бўлдим ва бу тўғрими? шундан кейин ҳамма тин олди унгача амакимлару тогамлар дадаму бошқалар ким нималар деди, Онам отам айтганлари сабаб янгийил учун ёзилган дастурхонга бордим бутун аҳли оила қарши даврада утирдм кейин ароқ суздиришмоқчи бўлишади менга) хуллас шунақа ҳолатлар қанақадир кескин ҳаракат қилсам яна оқ қилдим дейишларидан қўрққанлигим сабабли нима қилишни қандай ёъл тутишликни билмайман! Маслаҳатларингиз керак 2-ҳолат: Мени ишим сабаб бувимларникига(бувим ҳам ичмаслигимга жуда қаршилар, сан бола ишингдаям кўтарилмайсан, ичкилик қуйиб чиройли кутиб ол меҳмонлани дейдилар, ишим ҳарбийлашган яқинда ишимданам чиқаман ин Шаа Аллаҳ ҳозирча ҳеч бир ибодатимгаям амалларимгаям ҳалал бермаяпти Алҳамдулиллаҳ) кўчиб келдик онам билан бувим бир ўзлари турадилар базида еса буйерга ҳам уша манга қарши ичкилик қуйдиришга уринадиган базида ич ҳам дейдиган тогамлар меҳмон бўлиб келиб туришади буйердан чиқиб бошқа жойда турганимиз яхшими, бувим ҳам қари онам ишларини қиладилар... маслаҳат беринг яхшилар муомалада улар билан муносабатда нималарга аҳамият бериш керак айтинглар аслида еса бу борада Аллоҳдан ўзгаси ёрдам бера олмайди албатта, лекин ва бундай ўтириб туришларга қандай муносабат билдиришни яқинлар билан қандай алоқа қилишликни айни ҳолатимда тўғри қиляпманми аҳли илмлардан маслаҳат олишликни жоиз деб топдим
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло сизни ҳидоят билан неъматлантирибди. Ўзига беҳисоб ҳамд бўлсин. Ота-онангиз ва қариндошларингиз ҳалол ва ҳаромни фарқига бормайдиган эканликлари албатта ачинарли ҳол. Бундай вазиятда сизнинг зиммангиздаги вазифа бу имкон топилган пайтда уларни иймонга ва тақвога чақириб туриш, сўзингизни қабул қилишмаганларида эса ўз амалингиз ва хулқингиз билан ўрнак бўлиб юришдир. Хамр олиб келишга буюришса ёки хамр қўйилган дастурхонга чақиришса бормайсиз. Шу учун оққ қилишса ўтмайди. Аммо уларга қўполлик қилиб орадаги алоқаларни узиб юборманг. Улар ҳам ҳидоят топишларидан ноумид бўлманг. Ҳадиси шарифда бундай дейилган:
عن جابر أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال من كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يقعد على مائدة يدار عليها الخمر
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса унда хамр айлантириладиган дастурхонда ўтирмасин”, дедилар.
Термизий ривояти.
Чунки ундай жойда Аллоҳ таолонинг амрига хилоф қилинмоқда, бунинг кўриб, билиб турганлар эса уни қайтаришга ёки ташлаб кетишга қодир бўла туриб сукут сақламоқдалар. Бу ишлари охир оқибат ўзларини ҳам ўша гуноҳга қўл уришларига олиб бориб қўйиши мумкин. Умар ибн Абдулазизга бир тўда ароқхўрлар иши кўтарилганида, уларга қўшиб, улар билан бирга ўтирган рўзадорга ҳам дарра урдирганлар.
Аллоҳ таоло Анъом сурасида бундай марҳамат қилади:
140. Батаҳқиқ, сизларга китобда: «Аллоҳнинг оятларига куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган чоқда, бошқа гапга ўтмагунларича улар билан ўтирманглар», деб туширди. Агар ўтирсангиз, сиз ҳам уларга ўхшашсиз. Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннамда жамловчидир.
Аллоҳ таоло китобда, яъни, Қуръони Каримда мўминларга Аллоҳнинг оятлари ҳақида куфр ва истеҳзо гаплар бўлаётган мажлисда ўтирмасликка амр қилган эди. Бу амр Маккаи Мукаррамада нозил бўлган ал-Анъом сурасида келган. Чунки мўмин кишининг бу каби мажлисларда жим ўтириши, мунофиқликнинг бошланишидир. Ҳар бир мўмин Аллоҳ, Ислом, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Қуръон каби мўътабар тушунчалар ҳақида ёмон, ахлоқсиз гап-сўзларни эшитган чоғида қарши чиқмоққа, ҳаттоки тўғриламоққа бурчлидир. Кимки бундай ҳолларда жим ўтирса, мунофиқлик йўлига қадам қўйган бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг оятларига куфр келтирилаётган, уларни истеҳзо қилинаётган мажлисда ўтирганларни мунофиқларга тенглаштирмоқда. Бу эса, жуда хатарлидир. Мунофиқлик ва кофирлик бу дунёда Исломга, иймонга биргаликда қарши бўлганлари учун ҳам, у дунёда:
«Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамда жамловчидир». (“Тафсири ҳилол” китобидан)
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ хамрни, унинг ичувчисини, қуйиб берувчисини, сотувчисини, сотиб олувчисини, сиқувчисини, сиқтирувчисини, кўтарувчисини ва кўтартирувчисини лаънатлади», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: «Савдо» китобида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хамрга алоқадор ўн кишини лаънатлаганлари ҳақида ҳадис келиб, унда ҳам ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинаётган баъзи шахслар тилга олинган эди.
Аммо бу ҳадиси шарифда лаънатлаш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан эмас, Аллоҳ таоло томонидан бўлмоқда. Шунинг ўзи иш қанчалар жиддий эканини кўрсатади. Аввало Аллоҳ таоло хамрнинг ўзини лаънатлаши таъкидланмоқда, сўнгра эса, унга алоқадор шахсларнинг лаънати келмоқда.
Келинг, бир оз такрор бўлса ҳам ушбу ҳадисда хамр туфайли Аллоҳ таолонинг лаънатига учраган шахслар билан яқиндан танишайлик, шояд улардан йироқда бўлишимизда фойда берса. Аллоҳ таоло хамрни ва унга алоқадор қуйидаги шахсларни лаънатлайди:
1. Ичувчисини.
Хамрга алоқадор тоифалар ичида асосий айбдор тоифа шу тоифадир. Қолган барча тоифалар ҳам шу тоифа учун ҳаракат қилади. Ушбу хамрни сотиб олиб ичувчи маълум тоифанинг пулини олишга ҳаракат қилади.
2. Қуйиб берувчисини.
Бу ҳам, яъни ароқхўрларга косагуллик қилиш ҳам хамр ва унинг ҳукмидаги нарсалар равнақи учун хизмат. Шунинг учун бу ишни қилувчи одам ҳам Аллоҳ таолонинг лаънатига учрайди.
3. Сотувчисини.
Хамр ва хамр ҳукмидаги барча нарсаларни сотувчиларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳнинг лаънатига дучор бўладилар. Аллоҳ ҳаром қилган нарсани сотгандан кейин бошқа нарса бўлиши ҳам мумкин эмас.
Ҳозирги кунимизда маст қилувчи ичимликларни, наркотик моддаларни сотувчилар инсониятга қанчалар зарар келтиришлари яна ҳам очиқ-ойдин намоён бўлиб турибди. Инсонлар чиқарган қонунлар қонун чиқарувчиларга зарар келтирмайдиган нарсани сотганларни жазоламайди.
Мисол учун, ҳозир фақат наркотик моддаларни сотадиган қочоқ савдогарларгина жазога тортилади. Келажакда бу моддаларни ҳам маст қилувчи ичимликлар каби қонунлаштириб олишлари ҳеч гап эмас. Илоҳий қонунлар эса инсониятга зарар етказувчи ҳар бир нарсани сотганни жазога лойиқ деб топади. Бу ҳолни яхши тушунмоғимиз лозим.
4. Сотиб олувчисини.
Хамр ва унинг ҳукмидаги ҳаром, маст қилувчи нарсаларни сотиб олувчи, ўзи уларни истеъмол қиладими-йўқми, барибир гуноҳкордир. Мазкур нарсаларни сотиб олиш, ўша ҳаром нарсанингларни ривожига ҳисса қўшмоқдир. Бу эса, Аллоҳнинг лаънатига яраша ишдир.
5. Сиқувчисини.
Ўша вақтда хамр сиқиб тайёрлангани учун шундоқ дейилган. Бу сўзни бугунги кунимиз тилида айтадиган бўлсак, тайёрловчиси, деймиз. Демак, маст қилувчи ичимлик ва моддаларни тайёрловчилар Аллоҳнинг лаънатига учрайдилар. Улар учун бу дунёдаги барча тузумларнинг лаънати, қамоғи, турли жазолари етарли эмас. Охиратда Аллоҳ дўзахга ҳам солади.
6. Сиқдирувчисини.
Бу тоифа сиқувчи тоифадан ҳам ёмондир. Чунки, биринчи тоифани ишга соладиган ҳам шу тоифадир. Инсонлар учун зарарли бўлган турли маст қилувчи ичимликлар ва турли сархуш қилувчи моддаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўювчилар шулардир. Буларга ҳам Аллоҳнинг лаънати бўлади. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун амр берганлар ҳам шулар қаторидадир.
7. Кўтарувчисини.
Мазкур ҳаром нарсага ҳаммоллик қилувчи киши ҳам Аллоҳнинг лаънатига сазовордир. Хом ашёни тайёрлаш, жойига олиб боришда ҳаммоллик қиладими ёки тайёрлаш жойидами, сотиш жойидами ёки сотиш жойидан истеъмол жойигами – барибир. Ҳозирги кунда бутун дунё қарши курашаётганига қарамай лаънати ҳаммолларнинг фаолияти туфайли қора дори ва унга ўхшаш ҳаром нарсалар бутун дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни беҳуда лаънатламаган эканлар.
8. Кўтартирувчисини.
Ароқ ва унинг ҳукмидаги ҳаром нарсаларнинг ҳаммолларини ишга солувчи, уларга пул бериб ишлатувчи ҳам Аллоҳ таолонинг лаънатига қолгай.
Хамр тўғрисидаги огоҳлантиришлар ичида ушбу ҳадиси шарифга ўхшаш қаттиқ ҳукмга далолат қилувчиси бўлмаса керак. Биз, одатда, агар ўта диндор бўлсак, хамр истеъмол қилувчига нафрат қилиш билан кифояланиб қоламиз. Аслида эса хамрга алоқадор барча шахслар Аллоҳ таолонинг лаънатига қолган эканлар. Шунинг учун уларнинг ҳаммасидан нафратланишимиз лозим. Уларга насиҳат қилиб, ҳалол-пок йўлга чорлашимиз лозим.
عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)
Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ).
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!