Ассалому алайкум! Таҳминан 5 йил олдин мен бир сартарошга шогирд тушганман. Устозларимдан бири мижозлардан тушган пулни кассага қўяр эди. Менимча қанчалигини ҳам билмасди. Мен ўша пайтлар пулдан қийналиб кассадан яширинча пул олиб ишлатар эдим. Энди билдимки бировнинг ҳаққидан қаттиқ қўрқиш керак экан. Энди мен устозимни топиб пулни у кишига берайми ёки охиратларига савоби тегсин деган ниятда масжид ёки биронта қийналган оилага берайми? Асосийси мен олган пулларим қанчалигини билмайман, уни қандай ҳисоблайман?
Ва алайкум ассалом! Таҳминан қанчалигига кўнглингиз таскин топадиган даражада ажратиб, ўша кишининг ўзига берасиз. Гуноҳ ишдан тавба қилиш, айбни тан олиш инсоннинг мартабасини улуғлайдиган ишлардан. Бу ишни охиратга қолдирманг. Валлоҳу аълам!