Ассалому алайкум! Ота-она ва яқинларим диндан олис кишилар. Ота-онам Аллоҳга қарши бўлганда мен уларга қарши чиқаман. Албатта одобдан чиқмаган холда, уларга қарши чиққаним тўғрими? Аллоҳ билгувчи зотдир. Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарса қаршилик ҳам тушунтириш ҳам шариат чегарасида бўлса, қолган барча ишларда ота-она хулқ ва уларга қилинадиган муомаладан рози бўлсалар бўлади. Уларга энг гўзал одоб ва ахлоқ ила муомалада бўлиш зиммангиздаги фарздир. Валлоҳу аълам!