Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзга нарса олиб бериши

21:19 / 19.01.2023 | Баходир | 795

Ассалому алайкум! Мени бир тонишим ўзи сартарош лекин одамларга магазинлардан қарзга хохлаган нарсасини олиб беради нақт ўзини пулига. Олиб берган нарсаси пули қанча бўлишидан қатий назар устига 20 фоиз қўшилади ва 4 ойга бўлиб қайтаришга келишилади. Менга хам 4 милионлик қурилиш матерали олиб берса 4 ойга 5 милион қилиб қайтарсам шу ишим тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша сартарош аввал молни ўзига сотиб олиб, шахсан ўзи ёки унинг вакили молни қабз қилиб, сўнгра насияга қимматроққа сотса дуруст.

 Масала: Бир киши бошқа бировнинг олдига келиб, “Менга бир нексия сотиб олиб берсангиз” деса, пули бор киши бир нексияга етарли маблағни унинг қўлига бериб, “Бозорга ўзинг чиқиб 10.000га машина олиб, менга ўша машинанинг пулини бир йилда бўлиб-бўлиб 15.000 қилиб берасан” деса жоизми?

Бу ҳолат жоиз эмас. Жоиз бўлиши учун, аввал машина олмоқчи бўлган киши пул бергувчи тарафидан вакил бўлиб машинани сотиб олиши керак. Сўнг сотиб олган билан пул берганни орасида қайта иккинчи бор савдо қилиши керак. Аввалги ҳолат билан бу иккинчи ҳолатни фарқи шуки, пулни эгаси машинани ўзига олиб қолиши ёки бозордан сотиб олган вакилдан бошқасига сотиб юбориши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat