Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маҳсига масх тортиш

01:09 / 20.01.2023 | Sultonmurod | 3666

Ассалому алайкум! Мен кеча таҳорат қилиб маҳси кийдим ва бомдод намозини ўқидим. Қолган 4 маҳал намозимда маҳсига маҳс тортиб таҳорат қилиб ўқидим. Лекин мен маҳсига ҳудди оёғимни югандек қўлимни ҳоллаб маҳс қилгандим, аслида ундай қилинмас экан энди билиб олдим. Энди ўқиган намозларимни қайтадан ўқийманми? 2. Мен кийган маҳси маҳси пайпоқ дейилар экан ўзимиздан чиққан. Эластик пайпоқ эмас усти чарм ичи қалин топиқ ёпилган кийиш осон чўзилувчан сотувчи жоиз деди саволлар бўлимидан топа олмадим. Берилган саволлар фақат туретиски жавроб ҳақида экан менинг маҳсим ундай эмас усти маҳси рангида ва маҳсига ўхшаш кийса жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Йўқ. Маҳсига масҳ тортишингиз дуруст бўлган, лекин суннатга хилоф қилгансиз. Намозларингиз дуруст бўлган.

2). Биз ўша нарсани кўрмасдан, сизнинг таърифлашингизга таяниб бирор ҳукм айта олмаймиз. Бу борада қуйидаги масалалар мавжуд:

Жун ва пахта толасидан бўлган пайпоқга масҳ тортиш

Жун ёки пахтадан тайёрланган оёқ кийимга араб тилида “жавраб” дейилади. Агар жаврабни икки томони ости ва устига туфуғича тери қопланган бўлса, уни араб тилида мужаллад деб айтилади. Агар остига тери қопланган бўлса, мунаъал дейилади. Агар оёқ кийим теридан тайёрланган бўлса, “хуфф (маҳси)” дейилади. Хуфф, мужаллад ва сувни ўзига тортмайдиган, қалин, оёқда мустақил ўзи тураоладиган мунаъалларга масҳ тортиш мумкин. Агар жавраб на мужаллад ва на мунаъал бўлса, сахийн бўлиши керак. Мужаллад ва мунаъал бўлмаган қалин оёқ кийимларга масҳ тортиш борасида ихтилоф бор. Аслида маҳсига масҳ қилиш дуруст бўлиши учун учта, жаврабга эса у учта билан бирга яна тўртта шарт топилиши лозим. Шартлар ҳақида “Дуррул мухторда” шундай келтирилган: 

شَرْطُ مَسْحِهِ ثَلَاثَةُ أُمُورٍ: الْأَوَّلُ كَوْنُهُ سَاتِرَ الْقَدَمِ مَعَ الْكَعْب ِوَالثَّانِي كَوْنُهُ مَشْغُولًا بِالرِّجْلِ وَالثَّالِثُ كَوْنُهُ مِمَّا يُمْكِنُ مُتَابَعَةُ الْمَشْيِ الْمُعْتَادِ فِيهِ فَرْسَخًا فَأَكْثَر َإلَخْ إلى أن قال أَوْ جَوْرَبَيْهِ الثَّخِينَيْنِ بِحَيْثُ يَمْشِي فَرْسَخًا وَيَثْبُتُ عَلَى السَّاقِ بِنَفْسِهِ وَلَا يُرَى مَا تَحْتَهُ وَلَا يَشِفُّ.

 Маҳсига масҳ тортишнинг шарти учтадир:
1. қадамни тўпиқгача ёпувчи бўлиши;
2. оёққа кийилган бўлиши (оёқдан бошқа жойга кийилган териларга масҳ тортиш жоиз эмас);
3. одатдаги юришда узулуксиз бир фарсах ёки ундан кўпроқ (масофа)ни босиб ўтишга яроқли бўлиши.
(Юқоридаги шартлар билан бир қаторда жаврабга масҳ тортишда қуйидаги тўртта шартни илова қилинади)
1. Бир фарсах юриш мумкин бўлган даражада қалин бўлиши,
2. (резина) ва боғичсиз ўзи оёқда турадиган бўлиши,
3. устидан ости кўринмайдиган бўлиши,
4. ўзига сув тортмайдиган бўлиши (Раддул мухтор. Ж. I. Б. 179).
Пайпоқда юқоридаги тўрта шарт топилса, у ҳолда унга масҳ тортиш жоиз бўлади. Улар: оёқни тўпиғигача ёпиб туриши, оёқда туриши, у билан одатий юришда уч мил (4 км 830 см.) масофани босиб ўтиши ва намликни ўзига тортувчи бўлмаслиги каби тўртта шарт пайпоқга масҳ тортишни белгилаб беради. Ҳозирги кунда ишлаб чиқарилаётган ва халқ орасида кенг тарқалган пайпоқларда бу шартлар топилмайди. Шу боис уларга масҳ тортиш жоиз эмас.

Жундан тайёрланган маҳсига масҳ тортиш

Масала: Пахта ва жундан тайёрланган оёқ кийимларда қуйидаги шартлар топилса, уларга масҳ тортиш мумкин:
1. Пайпоқ қалин, пухта, пишиқ бўлиши, у билан уч мил (4 км 830 см.) масофани босиб ўтиш мумкин бўлсин. Агар белгиланган масофани ҳали босиб ўтмай пайпоқ йиртилиб кетса, унга масҳ тортиш мумкин эмас;
2. Пайпоқ болдиргача мустақил боғичсиз тура олиши. Агар боғич ёки резинкасиз болдирдан пастка тушиб кетса, бундай пайпоқларга масҳ тортиш жоиз эмас;
3. Сувни ўзига тортмайдиган ва сув сизиб кирмайдиган бўлиши;
4. Ташқаридан ичкариси кўриниб турадиган бўлмаслиги, яъни пайпоқни кўзга яқинлаштириб қаралганда ҳеч нарса кўринмаслиги (Имдодул фатаво. Ж. II.Б. 207). 

كَما قَالَ الشامِي: "وَأَنَّهُمْ أَخْرَجُوهُ لِعَدَمِ تَأَتِّي الشُّرُوطِ فِيهِ غَالِبًا

ْЧунончи Шомийда: “Аксарият ҳолатларда шартлар ун (пайпоқ)да мавжуд бўлмагани боис, уни (масҳ тортиш мумкин бўлган оёқ кийимлар сафидан) чиқариб ташладилар” (Раддул муҳтор. Ж. I. Б. 248). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat