Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ака-ука ўртасидаги қарз

21:20 / 30.06.2021 | Bahodir | 1527

Ассалому алайкум! Мен укамга етти йил давомида ойига ўртача 100доллордан пул бериб келдим, ўқиши ва ишини тиклаши учун. Хозирда иши яхшиланиб лавозими ошди. Менда аксинча орқага кетиб мансабдан тушдим. Хозирда одий ишдаман, берган пулларимни қайтар дедим. Сабаби ипотекам бор. Укам “сендан бир тийин хам қарзим йўқ” деб келмоқда. Айтингчи мен сўрашга хақим борми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!Берганизда қарз деб берган бўлсангиз ва гувоҳингиз бўлса олишингиз мумкин. Агар ҳадя деб бериб, ўзингизни ишларингиз орқага кетганда талаб қилсангиз тўғри бўлмайди. Ҳадяни қайтариб олиш қуйидаги ҳадисга биноан қусган қусуғини қайта оғзига олиш билан баробардир. 

النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ نِسَاءَهُ فِي أَنْ يُمَرَّضَ فِي بَيْتِ عَائِشَةَ. وَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: الْعَائِدُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَعُودُ فِي قَيْئِهِ 

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳибасини қайтиб олган киши қусуғини қайтиб олган ит кабидир», деганлар. 

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَيْسَ لَنَا مَثَلُ السَّوْءِ، الَّذِي يَعُودُ فِي هِبَتِهِ كَالْكَلْبِ يَرْجِعُ فِي قَيْئِهِ 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизда ёмон хислат бўлмайди. Ҳибасини қайтиб олган қусуғини қайтиб олган ит кабидир», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat