Ассалому алайкум! Кимни бир савол қийнаса, Мулк сурасининг 14- “Яратган Зот Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У дақиқларгача билувчи ва хабардордир” оятини 7 марта ухлашдан олдин ўқиса, тушида жавобни олиши ҳақида бир пост ўқиб қолдим. Норасмий саҳифа бўлганлиги учун савол беришни лозим деб топдим. Қанчалик ҳақиқатга яқин?
– Ва алайкум ассалом! Бу борасида динимизда бирор кўрсатма йўқ. Валлоҳу аълам!