Ассаламу алайкум! Устозлар Аллоҳим сизларни Ўз паноҳида асрасин. Савол ҳозирги кунда кўпчилик болалари кўчада ўртоқлари ёки бошқалар билан уришиб қолса, катталар ўртасига тушиб ажратишнинг ўрнига болаларни уриб, ота-онаси билан жанжалашиб, бир-бирини хафа қилади. Ҳалиги болалар бир соатдан кейин яна ўйнаб кетишади, бундай ҳолатда орага тушган ота-оналар гуноҳкор бўлишадими? Ҳозирда буни кўпчилик билишмайди, одамларда меҳр оқибат борган сари камайиб бормоқда. Менимча бунга ўзи тарбия кўрмаган илмсиз катталаримиз сабабчи бўлса керак. Ҳазратимизнинг “Соғлом бола” китобларини қўшниларимга ёки масжидимизга олиб борсам, домла ўқиб одамларга эшиттирса деган фикр бор. Шунга нима дейсизлар?
Ва алайкум ассалом! Жуда маъқул гап. Валлоҳу аълам.