Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳажар ал-асвадни ўпиш ҳақида

00:49 / 20.01.2023 | Ziyodulla | 1729

Ассалому алайкум! Ҳазрати Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳажар ал-асвадни ўпар экан, бундай деган эди: «Сени ўпаяпман, ҳолбуки сен оддий тошсан. Сен на фойда ва на зарар етказа оласан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сени ўпгани учун ўпмоқдаман. Агар бундай бўлмаганида эди, сени ҳаргиз ўпмаган бўлардим!» (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти). Муҳаддис Ҳоким ривоят қилишича, Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳажар ал-асвадни ўпмоқчи бўлганида юқоридаги гапни айтганида, шу ерда турган Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу: «Эй, Амир ал-мўъминин! Ҳажар ал-асвад зарар ҳам етказа олади, фойда ҳам етказади. Унинг фойда ва зарари қиёматда маълум бўлади. Унга тил ва кўз берилган. У қиёматда уни ўпиб, силаганларни тавҳид билан яшаганига гувоҳлик беради» деган маънодаги гапларни айтган экан. Шунда Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу айтган гапига тавба қилган. Бу ривоятни Имом аз-Зайлаъий «Насб ар-раъйа»да ҳам келтирган. Шу охирги ривоят саҳиҳми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саҳиҳ эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat