Ассалому алайкум! Мени синфдошим 2016-йили октябр ойида мендан қўй олганди сотиб бераман деб, 900минг сўмга. Лекин шайтон йўлдан урдими ҳалигача ўша пулни бермади. Кеча ўша пулни бўлиб бераман деди, мен бутун қилиб олишимни айттим. Ҳозир ўша 900минг сўмга ўша пайтдаги қўйни бермаса мен қандай йўл тутаман? 6 йил ичида пулни қадри пасайдику?
– Ва алайкум ассалом! Сиз қўйни 900 мингга сотган аммо харидор пулни ўз вақтида бермаган бўлса ҳозирда сиз ўша пулдан ортиғини талаб қила олмайсиз. Валлоҳу аълам!