Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Никоҳда қизбола ггувоҳ бўлиши

23:49 / 19 январь | Mohirabonu | 757

Ассалому алайкум! Мени ўзим Андижонданман. Бир дугонамни тўйи бўлиб ўтди. Мен келиннинг гувоҳи (свидител) бўлиб ёнида юрдим, никоҳ ўқилганда ҳам гувоҳликка мен билан келиннинг холаси бирга ўтирдик. Эшитишимча никоҳга гувоҳлик бергани қиз бола кириб бўлмас экан (яъни турмуш қурмаган қиз гувоҳликка кирса бўлмас экан) агар кирса унга ҳам никоҳ тушиб қолар экан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! турмуш қурмаган қиз гувоҳликка кирса бўлмас экан агар кирса унга ҳам никоҳ тушиб қолар экан” деган бунақа гап динимизда йўқ. Буни динни яхши билмайдиган одамлар тўқиб чиқаришади. Шаръий никоҳ дуруст бўлиши учун унга камида икки балоғатга етган мусулмон эркак ёки шундай сифатдаги бир эркак ва икки аёл гувоҳ бўлиши шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat