Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахоратда биров сув қуйиб туриши

09:47 / 04.02.2023 | Saidafzal | 1404

Ассалому алайкум! Мен тахорат олиш учун сув тайёрладим кейин бувимдан сув менга сув қуйиб туришини сўрадим, бувим эса тахоратни одамни ўзи олиши керак, биров сув қуйиб турса бўмиди деди. Шу гап қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳорат қилувчига сув қуйиб туриш жоиз.

وحاصله أن الاستعانة في الوضوء إن كانت بصب الماء أو استقائه أو إحضاره فلا كراهة بها أصلا ولو بطلبه وإن كانت بالغسل والمسح فتكره بلا عذر ; ولذا قال في التتارخانية : ومن الآداب أن يقوم بأمر الوضوء بنفسه ولو استعان بغيره جاز بعد أن لا يكون الغاسل غيره بل يغسل بنفسه

 Хулоса шуки, таҳоратда ёрдам олиш агар сув қуйиш ёки сув келтириш ёки тайёрлаш (кўринишида) бўлса, гарчи таҳорат қилувчининг буйруғи билан бўлса ҳам, макруҳ эмас. Агар (аъзоларни) ювиб бериш ва масҳ қилиб бериш кўринишида бўлса узрсиз бўлмаган ҳолатларда макруҳдир. Шунинг учун Татархонияда айтадилар: “Таҳорат амалларини (таҳорат олувчининг) ўзи бажариши унинг одобларидандир. Агар бошқалардан ёрдам оладиган бўлса, (аъзоларни) ўзи ювиши шарти билан жоиз.” (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat