Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Каффорат

09:57 / 03.07.2016 | Davlatjon | 3540

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кимда ким “Ла илаҳа илаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала қулли шайин қодийр”ни 10 марта ўқиса Исмоил алайҳиссалом авлодидан 4 қулни озод қилган бўларкан. Саволим шуки, агар қасам каффорати вожиб бўлган инсон ушбу дуони ўқиса унга каффорат бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

 وَلِمُسْلِمٍ وَالتِّرْمِذِيِّ: مَنْ قَالَ: لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ الْمُلْكُ، وَلَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ عَشْرَ مَرَّاتٍ كَانَ كَمَنْ أَعْتَقَ أَرْبَعَةَ أَنْفُسٍ مِنْ وَلَدِ إِسْمَعِيلَ 

Муслим ва Термизийларнинг ривоятида:

«Ким ўн марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳъйи ва юмийту ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, Исмоил авлодидан тўрт жонни озод қилгандек бўлади», дейилган. 

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ҳам олдинги ҳадиси шарифдагига ўхшаш маъно бор. Аммо бу ҳадисда айтиладиган зикрнинг адади юзта эмас, ўнтадир. Озод бўладиган қуллар эса оддий одам эмас, балки Исмоил алайҳиссаломнинг фарзандларидан тўрт нафаридир. Бир дона қулни озод қилишнинг ўзи осон иш эмас. Аммо бу ишга бериладиган мукофот ниҳоятда катта. Аллоҳ таоло эса зокирлар учун бу ишни жуда ҳам осонлаштириб қўйган. Ким юқоридаги зикрни ўн марта айтса, Исмоил алайҳиссаломнинг фарзандларидан тўрт нафарини озод қилган кишининг мартабасини олаверади.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). “Исмоил авлодидан тўрт жонни озод қилгандек бўлади”дан мурод, ўшанинг савобини олади деганидир. Бу билан каффорат адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat