Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мусофир намози

10:34 / 09.07.2017 | Fitrat | 4251

Ассалому алайкум! «Мусофир ўзи яшаб турган маконининг томлари, дарахтлари кўринмайдиган жойдан бошлаб намозларни қаср ўқийди…» (Мўминнинг меърожи Муфассал намоз китоби.) (Устозимизнинг жойи жаннатдан бўлсин бизга шундай улкан илмий мерос қолдирдилар!) Саволим қуйидагича: Яшаб турган манзилимдан масофаси 96 км дан узоқ бўлган маконни мўлжал қилиб сафарга чиқдим. Йўлда айтайлик 40 км масофа босиб ўтганимдан сўнг аср намозини вақти кирди. Қаср ўқийманми ёки ватанимдан 96 км узоқлашмаганим учун хали муқимманми? Китобни варақлаб юқорида келтирган жумлани топдим, лекин илмсизлигим туфайли бир қарорга келолмаяпман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Яшаб турган шаҳрингиздан чиқишингиз билан қаср ўқийсиз. Валлоҳу аълам! Қуйидаги линклардаги маълумотларни ўқинг. http://fiqh.uz/maqola/582 http://fiqh.uz/maqola/385

Топ рейтинг www.uz Openstat