Ассалому алайкум! Биз газни қайта ишлаш корҳонасида ишлаймиз 14 чўлда бўламиз ишда, 14 кун уйда бўламиз бизнинг заводимиз шундайки инсон омили камроқ рол ўйнайди яни завод ўзи ишлайди бизни вазифамиз заводни ёки корҳонада бирорта жой ремонтга келса ёки ишдан чиқса тузатамиз бўлмаса ҳамма ишларни қилиб бўламизда дам оламиз базида бир ҳафта 14 кунни 14 кунида иш қилмай ётган кунларимиз бўлади ёки тинимсиз кечаю кундуз ишлаган кунимиз бўлади бу заводни деярли барча ҳодимларида шундай. Завод ишлаб турса бизга иш йўқ, шу ҳолатда бизни ишламай туриб оладиган ойлигимиз ҳалол буладими бу ишдан бўшасам бошқа иш топишим қийин нима қилай?
– Ва алайкум ассалом! Сизлар хос ишчи ҳисобланасиз. Иш вақтида иш жойида тайёр турганингиз учун гарчи иш бажармасангиз ҳам ойлигингиз дуруст бўлаверади. “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
“Хос иш бажарувчи шартнома муддатида ўзини топшириб қўйгани учун, агар қўйчивонга ўхшаб иш бажармаса ҳам, ҳақини олаверади.
Бошқача қилиб айтганда “хос ишчи” ойликка меҳнат қиладиган шахс бўлади. Ой давомида иш берувчи унга иш топиб бера олмаса ҳам, ойлигини бериши керак”. Валлоҳу аълам!