Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Маслаҳат беринг

00:00 / 30.11.2012 | eski savollar | 1801
Яқин танишим илтимос қиган эди, бир масалада сиздан со'раб беришимни. Шу боис Танишим номидан сиздан со'рашга қарор қилдим. Аллоҳ сиздан рози бо'лсин!!!Яқин танишим номидан гапираман: Саволим узун бо'лса олдиндан узур!! Бундан 2 йил олдин бир иш бо'либ о'тган. Қисқача тушунтириб о'таман. 5, 6 та одамдан пул олиб уларга нарса олиб беришим керак эди. Мен о'ртада туриб олиб беришим керак эди. Лекин бу иш о'хшамади. Ва мен уларга пулини қайтариб беришим керак эди. пулни учдан бир қисми менда қолди қолганини қайтариб бердим ва у пулни кейинроқ беришимни у пул менда эмас эканлигини бошқа одамга бериб юборганимни айтиб ёлг'он гапирдим ва у пулларни о'зимда олиб қолдим. Уларга уша пулни олишим билан қайтариб беришимни айтдим. мени шеригим ҳам бор эди. Пулни ярмини у олди. Иймоним ё'қлиги ва шайтоннинг гапига кириб нафсимга қул бо'либ шу ишларни қилдим. Ва ҳозир жудаям пушаймонман. Бу орада у пулларни ишлатиб юбордим. Кейин мен бошқа бир иш бошладим у ишга шу пуллар ҳам аралашиб кетган. Ҳозирҳам шу иш билан шуг'улланвомман. Ҳозирда тог'ри ё'лга кириб қилган ишларимдан пушаймон бо'либ тавба қивомман. У пулни эгаларига қайтариб бервомман. Шеригимнинг о'рнига ҳам о'зим қайтариб бервомман пулларни. У пуллар унчалик ко'п бо'лмаса ҳам барибир бировни ҳаққи. Улар менга таниш одамлар..Савол: 1. У пулларни эгаларига қайтариб бериб қуноҳимни ювган бо'ламанми?2. Ҳозир шуг'улланвотган ишимни я'ни уша пуллар аралашиб кетган ишимни довом эттирсам бо'ладими? Зеро у пулларни эгаларига қайтариб бервомман. бу ишимдан бошқа тирикчилигим ҳам ё'қ! Ҳозир шуг'улланвотган ишим то'г'ри иш, мени иккилантирвотган нарса уша пуллар аралашиб кетганлиги учун қалбимда шубҳа бор. Пулларни эгасига қайтарсам уларни менда ҳаққи қомайдими?3. Гуноҳимни ювишим учун яна нима қилишим керак бо'лади?Жовобингиз учун Олдиндан Раҳмат. Сиздан Аллоҳ рози бо'лсин. Агар тушунтира олмаган бо'лсам, тушунарсиз ёзган бо'лсам бошидан ёзаман. Қимматли вақтингизни олган бо'сам яна бирбор узур!!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- 1. Албатта, пулларни эгаларига қайтариб бериш ила тўғри иш қилмоқдасиз.- 2. Одамларнинг пуллари аралашиб кетган ишни давом эттирсангиз бўлади. Чунки пулларини қайтариб бермоқдасиз.- 3. Гуноҳни ювиш учун астойдил тавба қилиш, қилинган айбга надомат чекиш, ўша ишни қайта қилмаслик ва пцл эгаларидан узр тилаш лозим

Топ рейтинг www.uz Openstat