Ассалому алайкум! Яқин кунларда уйимизга аёлимни қариндошлари (онаси, опалари ва поччалари) келишмоқчи. Мен ҳам аёлим ҳам Аллоҳга шукур беш вақт намоз ўқиймиз. Савол: 1). Меҳмон келганда аёлимга поччалари менга опалари номаҳрам эканлигини биламан бир дастурхонда ўтиришимиз мумкинми эрлари ҳам бўлганлиги учун? 2). Аёлимни поччалари спиртли ичимликлар истемол қилишади. Мен истемол қилмаганим учун ўзлари билан олиб келишмоқчи эканлигини эшитиб, агар спиртли ичимликлар олиб келса келмасин деб айтдим. Шундай деб айтишим қариндошлар ўртасида сийлайи раҳимни узиш бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Бир-бирларига номаҳрам бўлган эркак ва аёлларнинг алоҳида-алоҳида хоналарда ўтиришлари тавсия этилади.
2). Ҳаром ичимликни уйингизга киритмаслик силаи раҳмни узиш эмас, Аллоҳга итоат ҳисобланади. Валлоҳу аълам!