Ассалому алайкум! Беш маҳал номозни ўз вақтидан олдин ўқиса бўладими? Масалан: ҳали азон айтилмаган бўлсада, лекин номозхон киши ўзи азон айтиб ўз вақтидан аввал ўқиса бўладими? Кейин агарда номоз 5маҳал номоз вақтига улгурмай қолса ва 5маҳални хуфтон номозига қўшиб ўқиса бўладими? Ва буни қай тартибда амалга оширса бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Беш маҳал намознинг белгиланган вақтлари бор. Ўша вақтлардан олдин ўқиса намоз зиммадан адо бўлмайди. Вақт кирган бўлсаю лекин азон айтмасдан ёки яқин атрофдаги масжидда азон айтилмасдан аввал фарзни ўқиса намоз зиммадан адо бўлади, аммо азон айтиш суннатини тарк қилган бўлади. Валлоҳу аълам!