Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Унаштирув

11:50 / 17.05.2023 | Sevinch Usmonova | 655

Ассалому алайкум! Мен ўқишга кирган бўйим ота-онам хоҳишига кўра унаштирилган ман. Мендан фикримни сўрашмаган дейилса ҳам бўлади. Мана 2 йил бўлай деяпти. Йигитнинг диний билимлари ҳам етарлича эмас. Биз томонларда унаштирилгандан сўнг учрашиб, кўришиб юриши табиий ҳол деб қаралади. Йигитнинг диний билимлари етарли бўлмаганлиги сабабли у мендан кўришишни талаб қиляпти. Баъзида жуда оғир гапларни ҳам айтади. Эшитишимча юқорида айтганимдек кўришиш оддий ҳол бўлганлиги сабабли у йигит ўзининг ўртоқлари ёнида изза бўлибди, яъни ўртоқлари энди уйланишинг аниқ бўлган қиз билан ҳам кўришолмайсан, гапинг ўтмайди дейишибди. Бир куни телефон қилиб кўчада гаплашаман десам гаплашмоқчи бўлганлар сони мингта,(яъни бемалол зино қилишим мумкин деган маънода) гапирди. Опаларим ҳам кўришгин йигит бошқа қизларга қараб кетади дейди. Тўй қилиш учун ҳам шароит мавжуд эмас. Келин ўқишни битириб олсин кейин қиламиз дейишади. Тўй бўлса кейин араб тилим орқага кетишидан қўрқаман. Сефр олишни хоҳлайман. Ота онамга айтсам(улар ҳам тушунишмайди диний билимлари ҳам кўп эмас) энди ҳамма нарса аниқ бўлган гаплаш, кўриш дейдилар. Фотиҳани тўхтатишни эса иложи йўқ. Ота онамни ўйлайман бизни вилоятда бу иснод ҳамда қуда тараф қариндошимиз. Фотиҳа бузилса силаи раҳм узилади. Йигитга жуда кўп марта бу гуноҳ, Аллоҳ иккимизни ҳам шарманда қилиб қўймасин деб тушунтирганман. Зино сари боришни хоҳлайман. Охиратда қандай жавоб бераман кейин. Жудаям чарчадим ҳаммасидан. Аллоҳ розилиги учун зинони бемалол тарк қилоламан. Лекин йигитни тўйдан кейинги муомаласидан қўрқаман, ҳозир ҳам зинога ўралашиб қолишидан хавотирдаман. Маслаҳат беринг илтимос


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлажак келин ва куёвлар ҳали никоҳ ўқилмай туриб бир маконда ёлғиз қолишлари ёки шаҳвоний суҳбат қуришлари жоиз эмаслигини билар экансиз. Шариат ҳукмига амал қилинглар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat