Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жунубдан кейин 6-7 соат кутиш

21:50 / 17.05.2023 | Nodir Zubair | 762

Ассалому алайкум! Неча бор кузатганман жунуб бўлганимдан кейин бавл қламан ва кўп ҳаракат қламан ёки ухлайман ва маънийдан кейинги охирги маъзийнинг чиқиб кетиш вақти тахминан 6-7 соатлардан кейин бўлади ва бу мени қийнаяпти. Менда касал бормикин деб шифокор кўригларидан отиб келдим лекн Алҳамдулиллаҳ соғлиғим яхши. Ёки 6-7 соат кутиш ўзи кўпчилигда бўладими ва бу одатий холатми? сабаби бу намозларимга ҳалал беряпти масалан рамазон ойларида таровехдан кейин қўшилсам тахминан 3-4 соатлардан кейин бомдод ўқиш керак бўлиб қолади лекн менда охирги маъзий айтганимдек 6-7 соатларда чиқиб кетади.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бавл қилганингиздан сўнг шаҳватсиз чиқадиган маний ғуслни вожиб қилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat