Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телбалик ёки васваса

22:00 / 17.05.2023 | Muzaffar | 1434

Ассалому алайкум! Карантин пайтида, вақтни бекор ўтказмаслик учун Қуръонни ўрганишга дарсларга қатнай бошладим. Ўша пайтда менда жуда кучли васвасалар пайдо бўла бошлади, кейин ҳаммасини ташаб қўйдим, васвасадан жуда қийналиб кетгандм. Намоз ва тахоратдаги васвасаларни айтмаса ҳам болади. Ўша вақтда мусохорат ҳақидаги мақолани оқидим,ундан ҳам жуда қорқиб юрдим, умуман исломда нимадандир огоҳлантирилган боса, шу гуноҳни қилгандай ёки куфр созни айтгандай қорқиб юрдим. Орада намозларни ташаб қойдим, у вақтлари васваса деярли болмади. Энди ҳозир яна Аллоҳга қайтаман десам ёмон ҳаёллар мени тамом қилаяпти, ўзимни жинни боб қолдимми деб ўйлиман. Бир ёмон одатим бор, ҳаёлан кимлар биландир гаплашиб, уришиб юраман шундан ҳеч қутололмаяпман. Бази пайтларда ўзинг билан ўзинг гаплашаяпсанми деб ҳам сўрашади. Буям шайтонни ишими деб ўйлаб қоламан. Кеча ҳам ҳаёлан ота-онам билан уришиб "шу жойдан(ўзимиз яшайдиган туманни назарда туттим) қиз олсам талоқ бўлсин деб қўйдим(олдин ҳам талоқ ҳақида васвасалар бўлган, айниқса талоқ ҳақида мақола ўқигандан кейин пайдо бўла бошлади, лекин ҳали уйланмаганман)" Ўша айтган вақтимда ҳаёлан айтилганини биламан, лекин ҳозир шундай васвасалар келяптики, тўғриси тамом болдим. Агар энди шу жойдан қиз олсанг талоқ болади, қиладиган ишинг зино болади, аёлинг билан қошилганда бисмиллаҳ десанг кофир боласан, иймонсиз ўтиб кетасан деган ҳаёллар келаяпти. Базан шу талоқ ҳақидаги гапни овозим чиқариб айтиб қўйдимми деб ҳам ўйлаб қоламан, лекин ҳаёлан айтилганига гумоним ғолиб. Олдин намоз, тахорат, ширк, диндан чиқиш, гусл, хурмати мусохорат, ҳақида васвасалардан жуда қийналганман. Газ ёки дазмолни очирсам конглим толмиди бориб 2-3 марта текшириб келаман, буям васвасами билмадим. Ҳозир эса ҳали уйланмасдан туриб талоқ ҳақида васваслар пайдо болди, тўғриси жуда қийналиб кеттим. Ҳозир қалбимда шундай нарса бор, домлалардан фатво олсанг ҳам ҳаммаси нотўғри бўлади, сен энди уйланолмайсан деган васвас бор. Устозлар мен ўзи соғманми ёки васваслар руҳий касалликка айланиб кетганми? Қисқаси ўзимни жинни боб қолдимми деб ҳам ўйлиман. Устозлар йўл кўрсатинг. Бу ҳаёллар мени тамом қилаяпти. Ҳаётдан умидим қолмади, жуда чарчадим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳланаверинг, талоқ тушмайди. Хотиржам бўлинг. Валлоҳу аълам!

Васваса ҳақидаги ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/671 

Топ рейтинг www.uz Openstat