Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг розилиги

23:00 / 17.05.2023 | Naimahon | 756

Ассалому алайкум! Аллох ишларингизни бардавом килсин менинг ёшим 19да турмуш курганимга 6ой булди. Мен турмуш куришимдан олдин илим олиб илимдан дарс берардим олдим катта максадларим бор эди Қуръон ётлаб болгандим уни мурожа килиб онта кироатдан ижоза олмокчи Эдим лекин ота онам эрга тегипхам давом эттираверасан дейишди турмуш ортогимхам рухсат берман каршиликлар болмайди деганига ишониб конглим ток булиб колганди лекин хозирда гайри динлар юртидамиз илим олиш у ёгда турсин хаттоки исломий группаларгахам кошилишимга рухсат бермайдилар ушлаб кетишади Бу йерда мумкун эмас узимизни юртга борганда давом эттирасиз деп махкам туриб олган лекин качон кайтишимиз номалум турмуш ортогим шу юртни паспортини оляптилар хали кетиш ниятлари йук... саволим мен турмуш ортогимдан илим олай деп хадеп сорайверишим тўғрими итоатсиз эрини курби йетмайдиган нарсага ундайдиган ёмон аёл болиб колмайманми


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Илм олиш хоҳ эркак бўлсин хоҳ аёл бўлсин ҳар бир мўминнинг ҳуқуқидир. Уни ҳеч ким чеклаб қўя олмайди. Динимиз ҳар бир ишда Аллоҳга таянишга, ҳикматли бўлишга, тўғри сўз ва тавозеъни лозим тутишга чақиради. Сизнинг вазиятингизда ҳам энг тўғри йўл бу орага совуқчилик тушишига йўл қўймаган ҳолда, мулойимлик билан илм олиш зарурати борлигини бардавом эслатиб юриш керак. Аммо бу жаҳл, зарда, кесатиш ёки жоҳилларча қайсарлик қилиш кўринишида бўлмаслиги керак. Бу оилани бузилишига олиб келиши мумкин. Бунга эса асло йўл қўйиб бўлмайди. Аллоҳ таолодан тавфиқ сўраб дуо қилинг, эрингизга илм олиш фарз эканини эсга солиб тураверинг. Аллоҳ таоло албатта йўл қилиб беради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat