Ассалому алайкум! Агар мусулмон инсон ғайридин аёлга уйланса никох ўқилса халол бўладими ёки никох боғланмайдими? Қандай холатда ғайридин аёлга уйланиш тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! 1). У ғайридин насоро ёки яхудий аёл бўлиши керак. Атеист ёки бутпараст бўлса жоиз эмас.
2). Худди муслима аёлга никоҳлангандек икки эркак гувоҳ олдида аёл “бағишладим” ва эр “никоҳимга олдим” дейиш билан бўлади. Валлоҳу аълам!