Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушганини билмаслик

19:51 / 07.06.2022 | Шахноза | 1751

Ассалому алайкум! Талоқ хақида ўқиб чикиб хайрон қолдим. Бу жудаям нозик иш экан. Бир лафз билан талоқ тушиб қоларкан. Яни очиқ сўзни этмасаям шунга монодош бўлган сўзлар "тур кет" "керакмассан" дегандек сўзлар. Биласизки хозирги хаётимизда бу гаплар жанжалдаги одатий гапларга айланиб қолган. Саволим шундан иборатки: 1. Агар эр-хотин ўрталарига шундай сўзлар ила талоқ тушганини билмай яшайверса бунинг хукми қандай? 2. Ражъат килиш учун талоқ тушганини билиши ва англаган холда аёлига қайтиши керакми? 3. Эр ва хотин ораларига талоқ тушиб колганини билишмади. Шунда эр аёлига яқинлик килмай фақатгина шахват билан қучоқласа шунда уз узидан ражъат булиб никох қайта тикланиб қоладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Ораларига боин талоқ тушган бўлса, шундан кейин ҳам никоҳни янгиламай яшаб юришлари зинодир.

2). Шарт эмас. Шаҳват билан тегинса бас, ражъат собит бўлаверади.

3). Ҳа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat