- Мусофирчиликда фақат бомдод билан кифояланиш мумкин. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарздир. Бомдодни ўқиса, ўша намозни ўқиш фарзини адо этган бўлади. Аммо бошқа намозларнинг фарзи тураверади. Уларни ҳам вақтида ўқиш керак. Бомдодни ўқиш жуда яхши иш. Бошқа намозлар ундан осон. Уларни ҳам ўқиш керак. Ҳеч ким бирорта фарз ёки вожиб намозни ўқимай қўйса бўлади деган фатвони бера олмайди.