Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз жойида болаларнинг бўлиши

09:33 / 14.05.2014 | Sebzor | 3401
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Яқинда бир жойда "Намоз ўқийдиган жойларингизга болаларни киритманг" мазмунидаги ёзувни ўқиб қолдим (узр, аниқ сўзларини эслаб қолмабман. Мазмунини шунақа тушундим). Қавс ичида "ҳадисдан" деб ёзиб ҳам қўйилган экан. Ўйланиб қолдим. Чунки уйда намоз ўқиганимда кичик фарзандим (2 ёш) мени атрофимда бўлишни яхши кўради. Аксарият ҳолларда ёнимга келиб туриб олади, сажда қилганимда у ҳам жойнамозим устида ўзича "сажда" қилади, дуога қўлини очади. Баъзида намоз пайтида келиб орқамга осилади, ўтирганимда тиззамга келиб ўтириб олади. Аслида, унинг ёнимда бўлиши ўзимга ҳам ёқади. Чиқиб кет десам, йиғлайди ҳам. Ўйлардимки, агар намоз ўқиётганимни кўрса, у ҳам намозга меҳр қўярмикин катта бўлганида деб. Саволим: юқоридаги мазмундаги ҳадис саҳиҳми? Болалар катталарнинг намозига ҳалақит қилмаса, намоз пайтида ўша хонада турсалар бўладими? Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Қилаётган ишингиз тўғри. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одамларга имом бўлиб намоз ўқиётганларини кўрдим. Умома бинти Абу Осс, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Зайнабнинг қизи, елкаларида эди. Бас, қачон рукуъ қилсалар, уни ерга қўяр ва саждадан турсалар, қайтариб олар эдилар». Бошқа бир ривоятда: «Қачон сажда қилсалар уни қўяр ва қачон турсалар кўтариб олар эдилар», дейилган. Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта болажон эканликлари маълум ва машҳур. У зот Имом ҳасан ва Имом ҳусайн розияллоҳу анҳуларни кўтариб олиб, намоз ўқиганлари ҳақида ривоятлар кўп. Ушбу ривоятда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам катта қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳо ва куёвлари Абу Осснинг қизлари Умомани кўтариб олиб имомлик қилганлари ҳақида сўз бормоқда. Демак, ёш болаларни кўтариб олиб, уларни ерга қўйиб, яна қўлга олиш билан намоз бузилмайди. Ушбу ва шунга ўхшаш бошқа ҳадислар бунга далил ва ҳужжатдир. Чунки кичик болалар ота-она ва бобо-момоларига кўп осилишади. ҳожатлари бор. Бунинг устига бу ишнинг яхши томони бор. Намознинг ичида аралашиб ўсган болалар ибодатга мо¬йил бўлиб ўсадилар. Болалар ва уларнинг кийимлари поклигига ҳукм бор. Фақат нажосат очиқ-ойдин кўриниб турган бўлса уни кетказиш керак.

Топ рейтинг www.uz Openstat