Ассалому алайкум! Устозлар, узр аввалги саволимни тўлиқ ёзолмаганим учун. Мени қийнаётган савол намоз вақтида бирон жойи қирсиллаши тўғри эмаслигини ўқиганман. Менда эса кўпинча оёғим қирсиллаб қолади. Шунда Аллоҳдан мени кечиришини сўраб дуо қиламан. Мени ҳолатимда намозим бузилган ҳисобланмайдими? Намозларимни шубҳа билан ўқишни ҳохламайман. Шу сабабли маслахат олиш учун ёзган эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қирсиллашни зарари йўқ, унга истиғфор айтишни ҳам ҳожати йўқ. Намоз ичида дуо қилманг, намозингиз бузилади. Валлоҳу аълам!