Ассалому алайкум! Биз талабамиз ва уйимиздан таҳминан 150 кмдан узоқроқ шаҳарда ўқийман. Мен уйга 2 ҳафтага 13 ё 14 кунга қайтишимни ният қилиб чиқдим ва ўқишда 4 ракат қаср намозларни 2 ракат қаср қилиб ўқиябман 1). Биз бу ерда таҳминан Ин шаа Аллоҳ яна 4 йил яшаймиз бу ерни шаройити уйникидан яхши шунинг учун бу ер бизга ватани аслий ҳукмига ўтиб қолмайдими? 2). Муқим мусофирга иқтидо қилса мусофир 2 ракат ўқиб жахрий салом берадими ёки ўзи эшитадиган даражадами?
– Ва алайкум ассалом! 1). Ватани аслий ҳукмига ўтиб қолмайди.
2). Саломни жаҳрий айтади. Мусофир имом бўлса, қаср қилади ва «Намозингизни тугатиб олинг, мен мусофирман», деб айтиши мандуб бўлади. Валлоҳу аълам!